
Япониянинг Кагосима префектурасидаги Утиномура коинот марказидан SS-520-4 ракета ташувчисининг учирилиши муваффақиятсиз якунланди. Бу ҳақда мамлакат аэрокосмик агентлиги (JAXA) мутахассислари маълум қилди, дея хабар беради «Дарё».
Қурилма парвоз қилганидан бироз ўтиб денгизга қулади. Дастлабки маълумотларга кўра, иккинчи босқичда ёқилғи ўт олмаган. Аввалига ракета учирилиши 11 январга мўлжалланган, бироқ ноқулай об-ҳаво туфайли қолдирилганди.
Маълумот учун, SS-520-4 орбитага сунъий йўлдошни олиб чиқишга қодир дунёда энг кичик ракета бўлиб, унинг баландлиги атиги 9,5, диаметри 0,5 метр бўлиб, оғирлиги 2,6 тонна. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар