Сўнгги ўн йиллик ичидаги энг яхши сериал бўлиши кутилаётган «Ёввойи Ғарб олами» (Westworld) сериалининг рақобатчиси пайдо бўлиши мумкин. Миш-мишларга кўра, Apple HBO ва Netflix сериалларидан ўзиб кетмоқчи, деб ёзади «Дарё».
Apple нафақат гаджетлар ва дастурлар, балки улар учун сервисларни ҳам яратади. Компания Фаррелл Уильямс учун клиплар, Тейлор Свифт учун концертли фильм, «808» ҳужжатли фильмини ва Carpool Karaoke кўнгилочар шоусини суратга олди. Apple тез орада Planet of the Apps («Дастурлар сайёраси») ва Vital Signs («Ҳаётий муҳим белгилар») сериалларини чиқариши маълум.
Инсайдерлар таъкидлашича, Apple бундан ҳам узоқроққа боради: у сериаллар бозорида HBO ва Netflix’ни ортда қолдирмоқчи. Компания «Ёввойи Ғарб олами» ва «Жуда ғалати ишлар» (Stranger Things) илмий-фантастик сериалларидан ҳам оммабопроқ бўладиган сериалли блокбастерни чиқаришга қодир.
Apple 2017 йилда олдиндан эълон қилинмаган сериални чиқариши мумкин. Эҳтимол, контент Apple Music ёки фақат iOS учун мўлжалланган бошқа сервис обуначилари ўртасида тарқатилиши мумкин. У ҳолда Apple сериалларини фақат iPhone, iPad ёки Apple ТV орқали қонуний тарзда кўриш мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди