18:02 / 15 января 2017
6 163

Хитойда дунёдаги энг кучли лазер ихтиро қилинди

Хитойда дунёдаги энг кучли лазер ихтиро қилинди
Хитойлик олимлар эркин электронларда ишловчи дунёдаги энг кучли лазерни ихтиро қилишди. Бу лазер ультрабинафша нурланишни пайдо қилади. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлигига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.

Лазер ишланмаси Хитой Фанлар академиясига тегишлидир. Лазер қурилмаси ҳар бир пикосонияда импульсларни 140 трлн фотонга айлантиришга қодир. Бу эса олинаётган ультрабинафша нурланишни дунёдаги энг ёрқинига айлантиради. Бундан ташқари, тўлқин узунлиги бошқарилиши мумкин. Бу технологияни татбиқ қилиш мумкин бўлган соҳалар кўпдир. У айниқса турли физик-кимёвий жараёнларни ўрганишда асқатиши мумкин.

Хабарда айтилишича, лазер бутловчи қисмларининг 90 фоизи Хитойда лойиҳаланиб, шу ерда ишлаб чиқарилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)