Испания ҳуқуқ-тартибот идоралари Интерпол ва АҚШ Федерал қидирув бюроси сўрови билан россиялик дастурчи Станислав Лисовни ҳибсга олишди. Бу ҳақда RT телеканалига асосланиб Кун.уз хабар қилди.
Унинг сўзларига кўра, Лисов Таганрогда дастурчи бўлиб ишлайди, у сайтларни қўллаб-қувватлаш ва барпо қилиш билан шуғулланади. Эр-хотин Испанияга дам олиш учун келган бўлган.
«Биз ижарага олинган машинани топшириб, Лионга учиш учун Барселона аэропортига келганимизда, бизни тўхтатишди. Автомобилдан чиққанимизда, икки нафар полициячи келиб, эримни ҳибсга олишларини айтишди ҳамда телефон, планшет ва ноутбукни текшира бошлашди», — деган Дарья Лисова.
Испания полицияси Лисовни ФҚБ ва Интерпол сўрови билан қўлга олганини маълум қилган.
Лисовга ҳеч қандай айблов эълон қилинмаган. Айни вақтда, россиялик дастурчи Каталониянинг Brians қамоқхонасида сақланмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди