10:12 / 19.01.2017
6 332

Жанубий Корея суди Samsung вице-президентини ҳибсга олиш сўровини рад этди

Жанубий Корея суди Samsung вице-президентини ҳибсга олиш сўровини рад этди

Жанубий Корея республикаси суди Samsung Electronics вице-президенти Ли Чжэ Ённи ҳибсга олиш учун ордер бериш талабини рад этди. Ли Чжэ Ён мамлакатнинг ишончсизлик билдирилган президенти Пак Кин Хе атрофидаги коррупция можаросига доир ишда гумонланувчилардан бири сифатида қатнашмоқда, деб хабар қилган Кун.уз сайти.

Ўтган ҳафтада республика прокуратураси 22 соат мобайнида компаниянинг амалдаги раҳбари ҳисобланган Ли Чжэ Ённи сўроқ қилган эди. Суд хабарида айтилишича, ҳакам тергов материаллари билан тўлиқ танишиб чиққач, Samsung бош менежерини ҳибсга олиш бўйича асос кўрмаган.

Ли Чжэ Ён, 2015 йилда Samsung компаниясининг Германияда рўйхатдан ўтган фирма билан 18 млн доллардан ортиқ маблағга тенг шартнома имзолашига изн берган. Германия фирмаси аслида, Корея президенти Пак Кин Хенинг дугонаси Цой Сун Силга тегишли бўлгани айтилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Жанубий Корея суди Samsung вице-президентини ҳибсга олиш сўровини рад этди