Одноклассники ижтимоий тармоғи гиф кўринишидаги расмлардан фойдаланиш учун тўлов жорий қилмайдиган бўлди. Фойдаланувчилар ўзаро ёзишувлар пайтида бу расмларни бепул жўната оладилар, тажриба тариқасида фойдаланиш даврида гифларни ишлатиш учун пул тўлаганларга эса улар сарф этган ОК пул бирликлари қайтариб берилади. Синов пайтида олинган маълумотлар асосида ижтимоий тармоқ кўнгил очар ҳизматларни бепул ва пуллик кўринишла ривожлантиради.
Лойиҳа раҳбари Антон Федчин: «Гиф-расмлар тасмада жуда оммабоп, шу сабабли биз уларнинг ўзаро ёзишувларда фойдаланувчилар учун нақадар муҳимлигини билиш учун тажриба ўтказдик. Олинган маълумотлар асосида биз ОКда бепул ва ноёб пуллик кўнгил очар ҳизматларни ривожлантириш ҳақида қарор қабул қилдик. OK Messages иловасининг асосий ҳизмати бу гиф расмларга ўхшатиб қурилган UGC-контент — «Жонли стикерлардир». Биз ушбу истиқболли йўналишни ривожлантиримоқчимиз».
ОКда гиф расмлар алмашинуви хизмати 2015 йилнинг май ойида пайдо бўлган. Хозирги кунга келиб фойдаланувчилар суткасига 1 млрд гиф жўнатмоқдалар. Ушбу кўрсаткич ўтган йилдагига нисбатан 133 маротаба ўсди. ОК фойдаланувчилари гиф расмларни нафақат ўз қайдларида, балки шахсий ёзишувларда ҳам жўнатиш ва профил сурати сифатида юклаш имкониятларига эга. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистон ва россиялик олимлар кўча зўравонлигини аниқловчи нейрон тармоқ яратди
Geely Galaxy: 2000 км запасга эга 5 янги модель тақдим этилди
Xiaomi қулоқ тозалаш учун қурилма яратди
Apple ўзбошимчалик билан фойдаланувчи суратларини сканерлай бошлади
Марк Цукерберг энди Facebook ва Instagramʼда фактчекинг бўлмаслигини маълум қилди
Apple iOS 18’да сунъий интеллектнинг роли ҳақида маълумот беради
iOS 18.2.1 чиқарилди: муҳим хатоликлар тузатилди!