
АҚШ президенти Дональд Трамп инаугурация маросимидан олдин ўзининг Android-телефонидан фойдаланишни тўхтатиб, Махфий хизмат тасдиқлаган ҳимояланган смартфонга алмаштиришига тўғри келди. Бу ҳақда «TJournal»га асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.
Associated Press манбасига кўра, Трампни аввалги смартфонидан воз кечишга хавфсизлик хизмати мажбур қилган. У олдин қандай телефон тутгани аниқ маълум эмас, бироқ ОАВ Samsung Galaxy версияларидан бири эканлигини тахмин қилганди. Махфий хизмат тасдиқлаган янги гаджетнинг модели ва хусусиятлари ошкор этилмаган.
The New York Times Трамп янги смартфондан ташқари чекланган кишиларга маълум бўлган янги телефон рақами ҳам олишини билдирди. Олдин миллиардер билан боғланиш осон эди, унинг шахсий рақами кўплаб журналистлар, сиёсатчилар ва шоу-бизнес вакилларида бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар