23:00 / 24.01.2017
5 788

Apple "номаълум" симсиз қурилмани рўйхатдан ўтказди

Apple "номаълум" симсиз қурилмани рўйхатдан ўтказди

Apple корпорацияси АҚШнинг алоқа бўйича федерал комиссиясида Bluetooth ва NFC симсиз интерфейсларини қўллаб-қувватловчи номаълум қурилмани рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда MacRumors порталига таяниган ҳолда Кун.уз хабар бермоқда.

Комиссия A1846 модель рақамига эга қурилмани сертификатлаштирган. Нашрнинг таъкидлашича, компаниянинг мавжуд қурилмаларидан бирортаси бу рақамга мос эмас. Аризада қурилма 100 дан 700 миллиампергача ва 5,5 дан 13,2 вольтгача ток истеъмол қилиши, бу эса Apple TV телеприставкаси (920 миллиампер ва 12 вольт) кўрсаткичларига мос келиши кўрсатилган.

Бироқ таҳлилчиларнинг фикрича, қурилма компаниянинг чакана дўконлари учун мўлжалланган. Бу бевосита яқин орада жойлашган iOS-қурилмалар билан ишлашга имкон берадиган iBeacon технологиясига мўлжалланган маҳсулот бўлиши мумкин.

Бу қурилма Apple’нинг охирги вақтда комиссияда рўйхатдан ўтказган иккинчи қурилмасидир. 2016 йил сентябрда корпорация А1844 модель рақамли гаджетни сертификатлаштирганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple "номаълум" симсиз қурилмани рўйхатдан ўтказди