20:27 / 25.01.2017
5 711

WhatsApp мессенжерида офлайн-режим пайдо бўлди

WhatsApp мессенжерида офлайн-режим пайдо бўлди

Оммабоп WhatsApp мессенжери ишлаб чиқувчилари мобил дастурни янгилашга киришди, энди унда офлайн-режим, хотира менежери функциялари ва бир мартада 30 та файл юбориш имконияти пайдо бўлди, деб ёзади «Дарё».

Офлайн-режим интернет-алоқаси мутлақо йўқ пайтида ҳам суҳбатдошга жавоб ёзиш имконини беради. Юборилган хабар барқарор интернет сигнали пайдо бўлгач, дарҳол етказилади.

Бундан ташқари, энди фойдаланувчилар дастур эгаллаган «ҳудуд»ни назорат қилишнинг махсус режимига эга бўлди, уни менюнинг «Созламалар»→«Маълумотлар ва омборхона»→«Омборхона» бўлимлари орқали топиш мумкин. Бу ерда ҳар бир диалог бўйича батафсил статистикани — фотосуратлар, аудиохабарлар, ҳужжатлар ҳажмини кўриш мумкин.

Шунингдек, ишлаб чиқувчилар хабарга илова қилинадиган мультимедиали файлларнинг максимал сонини кўпайтирди. Энди битта хабарга 30 тагача фотосурат ёки видеоёзув бириктириш мумкин (бунгача 10 та эди).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » WhatsApp мессенжерида офлайн-режим пайдо бўлди