22:07 / 25.01.2017
5 597

Ер аҳолисининг ярмидан кўпи ҳамон интернетдан фойдаланмайди

Ер аҳолисининг ярмидан кўпи ҳамон интернетдан фойдаланмайди

2017 йил бошига келиб Ер аҳолисининг (3,9 миллиард киши) 51 фоизи интернетдан фойдаланмайди. Бу ҳақда Халқаро электр алоқа уюшмаси тадқиқотларида сўз юритилади, деб ёзади «Дарё».

Уюшма мутахассисларининг аниқлашича, ривожланган мамлакатларда аҳолининг 22 фоизи интернетдан фойдаланмаса, энг кам ривожланган мамлакатларда бу кўрсаткич 85 фоизни ташкил этади. Улардан 80 фоизга яқини Африка ва Осиё—Тинч океани ҳудудида яшайди. МДҲда аҳолининг учдан бир қисми — жами 94 миллионга яқин киши интернетдан фойдаланмайди.

Экспертларнинг таъкидлашича, одамларнинг тармоққа уланишдан бош тортишига интернет трафикнинг баҳоси асосий сабаб бўлмоқда. Ундан кейинги сабаблар гаджетлар ва электр қийматидир. Баъзи мамлакатларда маданий ўзига хослик, гендер нотенглик ва тил тўсиғининг мавжудлиги ҳам интернетга уланишдан бош тортишга сабаб бўлмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ер аҳолисининг ярмидан кўпи ҳамон интернетдан фойдаланмайди