15:29 / 26.01.2017
7 663

Android’нинг кўпчилик билмайдиган 8 та махфий функцияси

Android’нинг кўпчилик билмайдиган 8 та махфий функцияси

AdMe Android операцион тизимининг саккизта энг қизиқарли функцияларини маълум қилди, деб ёзади «Дарё» нашри.

Энергияни тежашнинг энг осон усули

Ўз Android-қурилмангиз учун иш столи сифатида қора ёки бошқа тўқ рангли фонни ўрнатсангиз, пикселларни автоматик тарзда ёритиш ўчади ва қурилманинг қуввати узоқроқ вақтга етадиган бўлади.

Матннинг овозли ўқилиши

Бунинг учун созламалардаги «Махсус имкониятлар» бўлимига кириб, матнни овозли ўқиш функциясини ёқинг.

Смартфонни масофадан бошқариш

Меню орқали «Созламалар→Хавфсизлик→Қурилмалар администраторлари»га киринг ва «Android’ни масофадан бошқариш» бўлимида «Қурилмани масофадан қидириш» бандини ёқинг. Энди сиз смартфонингизни йўқотиб қўйсангиз, барча маълумотларни қайта тиклаб, уни блоклаб қўйишни мана бу сайт орқали амалга оширишингиз мумкин.

«Меҳмон режими»ни ёқиш

Ўз телефонингизни вақтинчалик бошқа одамга бериб турганингизда, барча шахсий маълумотларни махфий сақламоқчи бўлсангиз, «Меҳмон режими»дан фойдаланинг: дисплей тепасидан пастга иккита бармоғингизни юргизинг ва очилган тезкор созламалар ойнасида фойдаланувчи иконкасини босинг, у юқори ўнг бурчакда жойлашган. Шунда «Меҳмонни қўшиш» функцияси пайдо бўлади ва сиз бу одам қурилмада қандай ҳаракатларни амалга ошириши мумкинлигини танлайсиз.

Экран лупаси

«Созламалар→Махсус имкониятлар→Катталаштириш ҳаракатлари» бўлимига ўтинг. Энди сиз дисплейнинг исталган қисмини, уни шунчаки босиш орқали, катталаштиришингиз мумкин.

Модем режими

Созламалардаги «Симсиз тармоқлар» бўлимида «Хот-спот»ни танланг ва «WLAN нуқтаси» бандини ёқинг.

Смартфонни бош ҳаракати билан бошқариш

Бунинг учун EVA Facial Mouse бепул дастурини ўрнацангиз, кифоя!

Яширин ўйин

Android 2.3 Gingerbread версиясидан бошлаб, Google барча Android-қурилмаларга кичик совғачани ўрнатмоқда. Уни топиш учун менюдаги «Созламалар→Телефон ҳақида (ёки планшет ҳақида)»ни танлаб, «Android версияси» бандини бир неча марта тез-тез босинг, экранда кичик маршмеллоу зефири пайдо бўлгач, уни тезликда яна бир неча марта босинг. Шунда махсус мини-ўйин очилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Android’нинг кўпчилик билмайдиган 8 та махфий функцияси