date

Gemini платформаси ўзбек тилини расман ишга туширди

Gemini платформаси ўзбек тилини расман ишга туширди

Google’нинг илғор сунъий интеллект тизими — Gemini учун ўзбек тили расман фаоллаштирилгани мамлакат рақамли соҳаси учун янги босқични белгилади. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги маълум қилди.

Тошкентда ўтган “Сунъий интеллект даврида етакчилик: стратегия ва инновация” номли панел йиғинида муҳим янгилик ошкор этилди. Тадбир иштирокчилари орасида бўлган Google Cloud’нинг ҳукумат сиёсати ва давлат тузилмалари билан ҳамкорлик бўйича раҳбари Марина Жунич Gemini энди ўзбек тилида тўлиқ ишлай бошлаганини таъкидлади.

Унинг фикрича, ушбу қадам Ўзбекистонда AI экотизимини тубдан ривожлантириб, маҳаллий дастурчилар, стартаплар, тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик учун сунъий интеллектдан она тилда фойдаланиш имкониятини очади. Яъни, эндиликда Gemini орқали таълим, бизнес, ижод ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги ечимлар янада оммалашиши мумкин.

Йиғинда шунингдек, мамлакатнинг рақамли трансформация йўналишидаги ҳаракатлари, сунъий интеллектдаги жаҳон тенденциялари ва халқаро шериклик имкониятлари атрофлича муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, шундан аввал OpenAI ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик доирасида таълим тизимига ChatGPT EDU платформасини жорий этиш режаси ҳам эълон қилинганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Gemini платформаси ўзбек тилини расман ишга туширди