23:05 / 26.01.2017
6 402

Apple Ҳиндистонда iPhone ишлаб чиқармоқчи

Apple Ҳиндистонда iPhone ишлаб чиқармоқчи

Apple вакиллари Ҳиндистон ҳукумати билан Бангалор шаҳрида iPhone ишлаб чиқаришни бошлаш масаласини муҳокама қилди, деб хабар беради «Дарё» нашри.

Ҳиндистон савдо вазири учрашув ташкил этилганини тасдиқлади, бироқ унинг тафсилотларини ошкор қилмади.

Apple вакиллари Ҳиндистон маъмурияти билан мавжуд конструктив мулоқотни қадрланишини маълум қилди.

Apple’нинг бу музокаралари АҚШ президенти Дональд Трамп компанияларни ишлаб чиқаришни Америка ҳудудига кўчиришга чақираётган бир вақтда бўлиб ўтди.

Аввалроқ Трамп Ford, General Motors ва Fiat Chrysler концернлари раҳбарлари билан учрашган ва АҚШда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун солиқни камайтиришга ваъда берган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple Ҳиндистонда iPhone ишлаб чиқармоқчи