11:04 / 28.01.2017
4 954

Тошкентда технологик чиқиндиларни йиғиш пунктлари очилади

Тошкентда технологик чиқиндиларни йиғиш пунктлари очилади

Апрель ойи охирига қадар Тошкентдаги йирик савдо майдонлари ва жамоат жойларида қаттиқ хўжалик ва электрон чиқиндилар учун махсус контейнерлар ўрнатилади. Кейинчалик, «Дарё»нинг хабар беришича, Тошкент кўчаларида ҳаракатланувчи мобил пунктлар ҳам фаолият олиб боради.

Махсус контейнерларга ўз фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган хўжалик ёки компьютер техникаларини кейинчалик тўғри қайта ишланиши учун ташлаш мумкин.

Контейнерлар турли хилдаги чиқиндилар учун алоҳида қутичаларга эга бўлиб, ўша ердан улар мунтазам равишда утилизацияга олиб кетилади.

Лойиҳа аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида ҳам амалга оширилмоқда. Одамларга эски компьютер ёки фенни ташлаш учун атайин қаергадир бориш ноқулай ёки буни ҳеч қачон қилмайди. Биз эса шаҳарнинг барча туманларида махсус пунктларни ташкил этиш орқали аҳолининг утилизация муаммосига эҳтиёткорона муносабатда бўлишини рағбатлантиришни хоҳлаймиз.

Жонибек Бердиев, «Тошрангметзавод» рангли металл чиқиндиларини йиғиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари


Чиқиндилар «Тошрангметзавод» бўлинмаларидаги юқори технологияли линияларда ҳам қайта ишланиши мумкин. Шундай қилиб, электрон чиқиндилар экотизимни ифлослантиришда иштирок этмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Тошкентда технологик чиқиндиларни йиғиш пунктлари очилади