Facebook ижтимоий тармоғига электрон калит ёрдамида кириш имконияти пайдо бўлди

  • 28 январь 2017, 14:10
  • 4 878
  • Технология
  • Facebook ижтимоий тармоғига электрон калит ёрдамида кириш имконияти пайдо бўлди

    Facebook ижтимоий тармоғида янги имконият пайдо бўлди. Тармоқ фойдланувчилари ўз профилига электрон калит вазифасини бажарувчи жамловчи қурилма ёрдамида кириши мумкин. Бу ҳақда «ТАСС»га асосланиб «Дарё» хабар берди.

    Facebook компаниясининг маълумотлар муҳофазаси бўйича мутахассиси Брэд Ҳиллнинг айтишича, энди фойдаланувчилар ўз аккаунтида физик хавфсизлик калитини рўйхатдан ўтказиши мумкин. Ижтимоий тармоққа кириш учун фойдаланувчи ташқи хотира қурилмаси кўринишидаги электрон калитни USB портига улайди.

    Компания баёнотида таъкидланишича, бу имкониятнинг қўлланилиши аккаунтни ҳимоя қилишнинг бошқа усулларига нисбатан тезроқ, шунингдек, бир қатор устунликларга эга. Фойдаланувчи хавфсизлик кодини эслаши ва уни мустақил киритиши шарт эмас. Демак паролни фирибгарлар била олмайди. Электрон калит бошқа аккаунтларни, шу жумладан, Google ва Dropbox хизматларини фаоллаштириш учун ҳам қўлланилиши мумкин.

    Facebook учун бундай электрон калитларни YubiKey компаниясидан сотиб олиш тавсия қилинмоқда. Янги имконият, компания баёнотида қайд этилганидек, ҳозирча ҳамма браузерлар ва мобил қурилмаларда ишламайди, шунинг учун Facebook вакиллари электрон калитни хавфсизликни таъминловчи бошқа усуллар билан биргаликда қўллашни маслаҳат бермоқда.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Facebook ижтимоий тармоғига электрон калит ёрдамида кириш имконияти пайдо бўлди