Смартфондаги иловалар ўзида кўплаб маълумот ва ахборот сақлайди, бу эса – қурилма хотирасидан шунча жой банд бўлади, деганидир. Ушбу тўпланиб қолган маълумотларни ўчириб юбориш амали кэшни тозалаш дейилади. Буни қилсак, нафақат бирор муайян дастурнинг фаолияти меъёрлашади, балки смартфоннинг хотираси ҳам тозаланиб, унинг ишлаш тезлиги ошади, деб ёзади Terabayt сайти.
Қуйида Android тизимли смартфонларда кэшни тозалашни қадам-бақадам кўриб чиқамиз.
Кэшни ялпи тозалаш
Смартфоннинг кэшини буткул тозалаш – ундаги барча иловаларнинг тўпланиб қолган маълумотларини ўчириш учун унинг созламалари – «Настройки»га кирамиз.
Кейин унинг хотира созламаларига, яъни «Память» бандига ўтамиз.
Бу ерда бизга кераги – кэш маълумотлари, яъни «Данные кэша». Шуни боссак, кэшни тозалашга буйруқ берган бўламиз.
Тизим биздан маълумотларни ўчириш ҳақидаги қароримизни тасдиқлашни сўрайди. Қалқиб чиққан ойначадан «ОК»ни босиб, тозалашни тасдиқлаймиз.
Тегишли бирор илова кэшини тозалаш
Баъзида бутун бир смартфоннинг кэшини эмас, балки ундаги бирор дастурнинг кэшини тозалашга зарурат туғилади. Одатда, тўғри ишламай қолган илованинг ортиқча маълумотларини ўчириб ташлаш керак бўлиб қолади.
Бундай ҳолларда ҳам, худди юқоридаги сингари, ишни телефоннинг умумий созламалари – «Настройки»дан бошлаймиз. Кейин эса дастурларга – «Приложения» бўлимига ўтамиз.
Бу ерда ўзимизга керакли иловани танлаймиз. Масалан, қуйидаги мисолда Агент Mail.Ru кэшини тозалаш амалга оширилмоқда.
Унинг менюсидаги «Очистить кэш» – «Кэшни тозалаш» бандини танлаймиз ва шу билан дастурнинг тўпланиб қолган ортиқча маълумотлари ўчириб ташланади.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)