WABetaInfo’нинг Twitter’ида WhatsApp’нинг янги функциялари ҳақида маълумот пайдо бўлди, деб ёзади «Дарё». Энди гуруҳли чат иштирокчиларининг жойлашган ўрнини аниқлаш мумкин бўлади.
«Жойлашган ўрнини жонли тарзда аниқлаш» (Live Location Tracker) функцияси мессенжернинг Android ва iOS (тегишли равишда 2.16.399 ва 2.17.3.28) версияларига қўшилади. Уни созламаларга кириб ёқиш мумкин бўлади. Бу фойдаланувчига гуруҳ иштирокчилари учрашишга келишган жойдан қанчалик узоқда эканлигини аниқлаш имконини беради. Гуруҳ иштирокчиларидан ҳар қайси бири бошқаларига унинг жойлашган ўрнини аниқлашини тақиқлаб қўйиши ҳам мумкин.
Шунингдек, WhatsApp’да хабарларни қайтариб олиш ва таҳрирлаш функцияси пайдо бўлади. Ушбу функциялар қабул қилиб олувчи ҳали ўқимаган хабарларга нисбатан қўлланилиши мумкин. Хабар матни ўзгартирилгач, қабул қилиб олувчи янгиланган вариантни кўради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди