«Яндекс.Автобуслар» янги сервиси фойдаланувчиларга шаҳарлараро ва шаҳар атрофига қатновчи автобусларга чипталар топиш ва банд қилишга кўмак беради, деб ёзади «Дарё».
Сервис 2016 йилнинг охиридан бошлаб синов режимида ишламоқда, 31 январь куни эса расман ишга тушди.
Лойиҳанинг бош саҳифаси Россия бўйича автобусларга чипталар излашни таклиф қилади, шунингдек, рўйхатда Минск ва Киев шаҳарлари ҳам бор.
Яндекс вакили сервис яратувчилари улар билан ҳамкорлик қилаётган E-Traffic «ОднаКасса» ва «РУ-Сет» компанияларидан ташқари ташиш бозорининг бошқа иштирокчиларини ҳам жалб этишни режалаштираётганлигини маълум қилди.
«Яндекс.Автобуслар» га уланиш орқали ташувчилар чипталар сотувини ошириш ва дебиторлик қарзларини қисқартириш имконига эга бўлади. Чунки чипталар сотувидан тушган даромад ҳар куни ўтказиб берилади.
«Яндекс» компанияси вакили
«Яндекс» компанияси вакили
«Яндекс» ҳисоб-китобларига кўра, россияликлар компания қидирув тизими орқали ҳар ойда чипталар ва автобуслар ҳаракатланиш жадвали, шунингдек, автовокзаллар иш режими ҳақида беш миллиондан ортиқ савол беради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади