
Samsung компанияси журналистларга ўзининг янги қурилмаси тақдимотига таклифномалар жўнатди. У Барселонада 26 февраль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган Mobile World Congress'да намойиш этилиши мумкин. Афтидан, Жанубий Корея компанияси янги Galaxy Tab S3 планшетини тақдим этади, деб ёзади Кун.уз сайти.
Сизиб чиққан маълумотларга кўра, янги қурилма икки хилда чиқарилади - SIM-картани LTE-тармоқларига улаш имкони билан ҳамда бундай қулайлик бўлмайдиган қурилма.
Унинг дисплейи 9,6 дюймли диагоналга эга бўлиб, кенглиги 2048х1536 нуқтани ташкил этади. Қурилма 12 Мп.лик камера билан жиҳозланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар