Google 2016 йилда интернет-ресурслар хавфсизлиги билан боғлиқ хатоликларни аниқлаган хакерларга жами 3 млн доллар миқдорида мукофот пули тўлади, деб хабар бермоқда Terabayt сайти.
Компаниянинг таъкидлашича, ушбу дастурда йил давомида 59 та мамлакатдан жами 350 нафардан ортиқ дастурчилар қатнашган. Тақдим этилган энг йирик алоҳида гонорарнинг миқдори 100 минг АҚШ долларини ташкил этган, шунингдек, 130 минг доллар ҳажмидаги маблағ хайрия ишларига сарфланган.
Google томонидан ўтган йилда тўланган жами гонорар миқдори 2015 йилга нисбатан 50 фоизга (2 млн), 2014 йилга нисбатан эса икки бараварга ортган. Бунга сабаб 2016 йилда компания Android операцион тизимида аниқланган баг ва заифликларни аниқлаш бўйича дастурни йўлга қўйганидир. Ушбу дастур доирасида тўланган энг йирик гонорарнинг суммаси 200 минг доллардан иборатдир.
Google бундай йўналишда катта маблағ сарфлайдиган ягона компания эмас. Ўтган йилнинг октябрь ойида Facebook хатоликларни аниқлашга ёрдам берган дастурчиларга жами 5 млн доллар миқдорида гонорар тўлаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ўзбекистонда уй-жой ва автомобиллар олди-сотдиси нақд пулсиз шаклга ўтказилиши мумкин
Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"
U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин
Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди
Украина Қуролли кучлари қўмондонлари ғалабага ишонишни тўхтатишди
Грузия пойтахтида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди
Шармандага шаҳар кенг