Instagram’да фотогалереялар жойлаштириш имконияти пайдо бўлади

  • 03 февраль 2017, 13:32
  • 1 733
  • Технология
  • Instagram’да фотогалереялар жойлаштириш имконияти пайдо бўлади

    Instagram’да бирйўла бир неча фото жойлаштириш имконияти пайдо бўлади. Мазкур функция дастурнинг Android учун бета-версиясига қўшилди, дея хабар беради «Дарё».

    Ҳозир бир неча фотони фақат реклама берувчилар жойлаштириши мумкин, лекин яқин орада бу функциядан барча фойдаланиши мумкин бўлади. iOS учун Instagram’да ҳам шундай имконият пайдо бўлиши кутилмоқда.

    Постга бир неча сурат ёки видеони қўшиш учун бармоқни биринчи суратда ушлаб туриш лозим. Шундан сўнг ўнтагача фото ёки видеони танлаш, уларга бир хил ёки турли фильтрларни қўллаш ва шундан сўнг галерея тарзида жойлаштириш мумкин.

    The Verge экспертлари Instagram келажакда оммавий ижтимоий тармоқларнинг бошқа функциялари, жумладан, репостлар, жонли видеотрансляцияларни ҳам қўллашига умид билдирмоқда.

    » » Instagram’да фотогалереялар жойлаштириш имконияти пайдо бўлади