14:17 / 03.02.2017
6 605

Янги Samsung Galaxy J7 моделига Full HD экран ўрнатилмайди

Янги Samsung Galaxy J7 моделига Full HD экран ўрнатилмайди

Бундан бир неча ҳафта муқаддам янги версиядаги Samsung Galaxy J7 (2017) моделининг суратлари ва рендер видеоси интернет тармоғида пайдо бўлган эди.

Куни кеча эса GFxBench бенчмаркида ушбу смартфонга тегишли айрим техник параметрлар ошкор бўлди, деб хабар бермоқда Terabayt сайти.

Қурилмага бир кристалли Exynos 7870 процессори ўрнатилади. Samsung томонидан тайёрланадиган мазкур чипсетлар ҳозирча ўзини фақат яхши тарафдан намоён қилиб келмоқда. Модель 2 ГБ тезкор ва 16 ГБ доимий хотирага эга бўлади. Энг қизиғи, қурилмага Full HD экран эмас, балки HD форматидаги экран жойланади. Қурилманинг 2016 йилда чиқарилган версия ҳам айнан мана шундай форматли экран билан жиҳозланган. Дисплейнинг диагонали 5,5 дюймни ташкил этади. Модель Android Nougat версиясида фаолият кўрсатиши маълум қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Янги Samsung Galaxy J7 моделига Full HD экран ўрнатилмайди