5 553
Суд Google’га чет элдаги серверларда сақланаётган хатларни АҚШга тақдим этиш мажбуриятини юклади
Америка суди Google компаниясига АҚШ ҳукуматига ўз мижозларининг чет элдаги серверларда сақланаётган электрон хатларини тақдим этиш мажбуриятини юклади, деб ёзади «Дарё» нашри.
Унинг маълумотларига кўра, судья Томас Руйтер ушбу қарорни ФҚБ агентлари АҚШ ичкарисида фирибгарлик билан боғлиқ текширувни олиб бориши учун қабул қилди.
«Google’нинг хориждаги турли серверларидан маълумотларни олиш шахсий ҳаётга ҳужумга олиб келса-да, аслида ахборот АҚШда фош этилса, шахсий ҳаётга тажовуз қилинган ҳисобланади», — деди судья.
Жавоб баёнотида Google аппеляция бериш ниятини маълум қилди.
Reuters эслатишича, ўтган йилнинг июлида Нью-Йоркдаги апелляция суди Microsoft компанияси наркотиклар ҳақидаги иш бўйича текширув ўтказилиши учун ўзининг Ирландиядаги серверидан маълумотларни Америка ҳукуматига тақдим этишга мажбур эмас, деб топган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди