
Хитой илк марта бир вақтнинг ўзида реал вақт режимида мулоқот қилиш имконини берувчи энг янги тизимни синовдан ўтказди. Бу ҳақда "Синьхуа" агентлигига асосланиб Кун.уз хабар берди.
"Бу Хитойнинг оптик алоқа технологиялари янги тараққиёт босқичига чиққанидан далолат беради. Унга кўра, катта масофаларга ҳаддан зиёд юқори тезликда ўта йирик ҳажмдаги маълумотлар етказилади", - дея изоҳ беришди лойиҳа иштирокчилари тадқиқот якунидан сўнг. Шунингдек улар маълумот етказиш тезлиги сониясига 560 терабайтни ташкил қилишини таъкидлашди.
Хитойлик олимларнинг сўзларига кўра, маълумотлар етказиш оқимини образли тавсирлайдиган бўлсак, оддий замонавий оптик технологияларни бир изли йўлга таққослаш мумкин. Эндигина синовдан ўтказилган вариант эса - етти изли тезкор магистраль. Натижада, мутахассисларнинг изоҳлашича, бу соҳада янада баланд чўққиларни забт этишга муваффақ бўлишди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар