Американинг Apple корпорацияси Ҳиндистон ҳукуматидан солиқларни тўлашда бир қадар енгилликлар беришни, шунингдек мамлакатда аввал ишлатилган iPhone смартфонларини сотишга рухсат беришни сўради. Бу ҳақда Bloomberg агентлигига таяниб Кун нашри хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, Apple айни дамда республика ҳудудида айтилган смартфонлар ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш масаласини муҳокама қилмоқда. Корпорация ҳинд ҳукумати бир қатор енгилликлар беришидан умидвор бўлиб турибди. Улар орасида мамлакатда аввал ишлатилган iPhone қурилмаларини арзонлаштирилган нархда сотиш, Apple учун 15 йилга солиқ тўлаш борасида имтиёзлар бериш, шунингдек божлар миқдорини пасайтириш бор.
Bloomberg’нинг таъкидлашича, Apple Ҳиндистон ҳукумати билан келишувга эришса, Бангалор шаҳрида смарфонлар ишлаб чиқаришни апрель ойи охиридаёқ бошлаши мумкин. Шу билан бир қаторда, агентлик республика ҳукумати ишлатилган iPhone’ларни сотиш ғоясига бир қадар салбий муносабатда эканини айтмоқда. Бу қурилмаларнинг нархи 200 доллардан камроқ бўлиши мумкин. Амалдорларнинг фикрича, бу мамлакатдаги мобил ускуналар бозорига салбий таъсир кўрсатиши аниқ.
Bloomberg’нинг кўрсатишича, Ҳиндистон ҳукумати аввал ҳеч бир компанияга республикага ишлатилган смартфонларни олиб кириб, сотишга рухсат бермаган. Apple эса тегишли лицензия берилса, қурилмалар Ҳиндистон ҳудудида керакли техник хизматдан ўтишини ваъда қилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди