Россиянинг Красноярск ўлкаси прокуратураси интернет тармоғида қотилликка буюртма бериш имкони бўлган сайтни аниқлаган. Шундан сўнг, суд маҳкамаси ушбу маълумот тарқатилишини тақиқлади. Бу ҳақда Минтақа прокуратураси матбуот хизматига таяниб Кун нашри хабар берди.
Маъмуриятнинг сайт номини ошкор этмаган ҳолда маълум қилишича, сайтда Россия жиноят кодексининг қотиллик моддаси таъсирига кирувчи ҳаракатлар реклама қилинган. Бунда исталган киши рўйхатдан ўтмасданоқ сайтга кириш ва унинг мазмунидан танишиш имконига эга бўлган.
"Красноярск шаҳар прокурори сўровига мувофиқ, интернет тармоғида жойлаштирилган ва қотилликка буюртма бериш имконини берган маълумот суд томонидан Россия ҳудудида тарқатиш тақиқланган ахборот сифатида тан олинган", — дейилади хабарда.
Прокуратурада қайд этишларича, бу каби ахборотлар нафақат маълум бир шахслар ҳуқуқларини, балки Россия Федерацияси ҳуқуқий меъёрларини ҳам қўпол равишда бузади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради