09:39 / 09 февраля 2017
5 205

Олимлар биринчи марта вақтни соатсиз ўлчади

Олимлар биринчи марта вақтни соатсиз ўлчади
Лозаннадаги Швейсария Федерал политехника мактаби олимлари Пҳйсиcал Ревиэw Леттерс журналида ўзига хос эксперимент натижалари ҳақида ҳисобот эълон қилди, деб ёзади “Дарё”. Улар биринчи марта вақтни соат қўлламаган ҳолда ўлчай олди.

Анъанавий атомли соатларда электромагнит қопқонда бир неча микрометр масофасида иккита ион жойлашади. Ионларга лазер билан отилгач, улар шартли равишда нол ва бир деб қабул қилинадиган иккита ҳолатга ўтади. Ушбу ҳолатлар ўртасидаги тебраниш вақтни санаш нуқтаси бўлиб ҳисобланади. Замонавий атом соатлари миллиардлаб йиллар давомида бир сонияга адашиши мумкин.

Аммо лазер вспишкаларини ҳосил қилиш, ионнинг лазер импулсини ютиш ва уни ажратиш вақтини аниқлаш учун етарлича аниқликдаги “оддий” соат керак бўлади. Лазер импулсларининг сифати ва тозалигини ошириш ва шунга мувофиқ, атом соатлари аниқлигини ошириш жуда қийин.

Эксперимент доирасида турли узунликдаги тўлқинларга эга лазерларни мис пластинкага йўналтиришди. Кечикиш (тўлқинланган электроннинг атомдан ажралиб чиқишида кетадиган вақт) “оддий” атом соатлари билан ўлчанди. Физиклар заррача спинининг йўналганлиги электроннинг қочиш вақтини белгилашини аниқлади. Электрон атомни бир наносониянинг 27 миллиард улуши ичида тарк этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)