
Google фойдаланувчилар маълумотларининг махфийлиги сиёсатига мос келмайдиган барча дастурларни Google Play’дан ўчиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "The Next Web"га асосланиб "Дарё" маълум қилди.
Компания фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларидан фойдаланувчи дастурлар ишлаб чиқарувчиларига хатлар юборишни бошлади.
Google дастурлар яратувчиларига махфий маълумотлардан фойдаланиш ҳақидаги огоҳлантиришни қоидаларга киритиш ёки ўз сервисларига камера, микрофон ёки контактлар ҳақидаги маълумотларни сўрашни тақиқлашни тавсия этади.
Нашрнинг таъкидлашича, Google талаблари туфайли Google Play’дан миллионлаб дастурлар ўчирилади. Яратувчилар ўз дастурларидаги махфийлик сиёсати билан боғлиқ қоидаларни 15 мартгача тартибга келтириши лозим. Акс ҳолда маҳсулот блокланиб, Play Store’дан ўчирилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.