Raspberry Pi компьютерлари атиги 35 доллардан сотувга ҳиқарилган бир пайтда тўлақонли операцион тизимига эга 9 долларлик CHIP компьютерлари лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда «3Dnews.ru»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.
Узунлиги 60, кенглиги 40 миллиметр бўлган платада 1 Ггс частотада ишловчи Allwinner A13 процессори, 512 Мегабайтлик DDR3 тезкор хотираси, 4 Гигабайтлик NAND хотираси, Wi-Fi ва Bluetooth модуллари жойлашади. Графика учун Mali-400 тезлаштиргичи жавоб беради. Шунингдек, VGA ва HDMI интерфейсли дисплейларни улаш мумкин.
CHIP компьютерларига Linux операцион тизими ўрнатилган бўлади. Бундан ташқари, миниклавиатура, 3000 мА/соатлик батарея, 470х272 пикселли дисплейдан иборат PocketCHIP модули ҳам тақдим этилади. Kickstarter тармоғида лойиҳа учун режалаштирилган 50 минг доллар ўрнига 160 минг доллар йиғилган. Ишлаб чиқариш 2016 йил майидан бошланиши режалаштирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди