14:12 / 14.05.2015
6 245

ОАВда iPhone’нинг иккита янги модели ҳақида маълумотлар пайдо бўлди

ОАВда iPhone’нинг иккита янги модели ҳақида маълумотлар пайдо бўлди

Интернет нашрларида Apple корпорациясининг навбатдаги смартфонлари ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди. Жумладан, янги моделларнинг камералари сифати ошиши, уларга Force Touch технологияси ўрнатилиши айтилмоқда. Forbes журнали барча тафсилотларни ўз саҳифаларида баён этиб берди.
KGI Securities таҳлилчиси Мин Хи Куонинг фикрича, моделларнинг асосий янгилиги “ақлли” соатлар ва ноутбукларда тажрибадан ўтказилган Force Touch технологияси бўлади, деб ёзади Kun.uz.

Экран ўлчамлари ва ечимлари тўққиз ой муқаддам чиққан iPhone 6 ва iPhone 6 Plus моделлари билан бир хил бўлади (4.7 ва 5.5 дюйм). Корпуслар ассортиментига “гулоб олтин” варианти киритилади.
Камера ечими 12 мегапикселни ташкил қилади. Шунингдек, А9 процессори ҳамда 2 Гб оператив хотира ҳақида маълумот берилмоқда. Қўшимча равишда Touch ID технологиясининг такомиллаштирилиши ва смартфонни имо-ишоралар билан бошқариш имкониятининг туғилиши ҳақида айтилмоқда.

Таърифланган моделлар жорий йилнинг август ойидан сотувга чиқарилади. Мин Хи Куонинг ҳисоб-китобларига қараганда, йил охирига қадар компания 80-90 млн смартфон сотишга муваффақ бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » ОАВда iPhone’нинг иккита янги модели ҳақида маълумотлар пайдо бўлди