date

Хитойда рекорд даражадаги тажриба қурилмаси ишга тушди

Хитойда рекорд даражадаги тажриба қурилмаси ишга тушди

Хитойда дунёдаги энг қудратли CHIEF1900 центрифугаси яратилди, деб 3dnews.ru хабар берди. Ушбу қурилма 22 декабрь куни ўрнатиш жойи — Чжэцзян университетига етказиб берилган.

Янги центрифуга кўп тоннали моделларни 1900 g·т тезланиш билан айлантира олади. Масалан, 1 тонна оғирликдаги модел шунча даражадаги юкламага дуч келади. Бу тажрибаларни анча тезлаштириб, олимларга вақт ва маконни шартли равишда “сиқиш” имконини беради.

Қурилма Shanghai Electric Nuclear Power Group томонидан ишлаб чиқарилган ва ер остида 15 метр чуқурликка ўрнатилади. Бу хавфсизликни оширади ва ташқи таъсирларни камайтиради.

Олимлар ушбу центрифуга орқали дамбалар, геологик жараёнлар ва материалларнинг минг йиллик таъсирини бир неча соат ичида ўрганиш имконига эга бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Хитойда рекорд даражадаги тажриба қурилмаси ишга тушди