Бироз аввал Одноклассники шахсий ёзишмалар учун API пайдо бўлишини эълон қилган эди. Бугун эса улар ўзининг биринчи интеграцияси хақида хабар бермоқда. Брендлар мижозлар билан мулоқот қилиши учун чатлар ва бошқа алоқа воситаларини яратувчи LiveTex компанияси ушбу лойиҳа хамкори бўлди.
Ушбу интеграция натижасида ОК фойдаланувчилари кечаю-кундуз брендлар ва компаниялар гуруҳларига мурожаат этишлари мумкин бўлади. Янги ечим хозирда LiveTex билан хамкорлик қилаётган компаниялар гурухлари иштирокчилари мавжуд.
Ушбу тизим компания менежерига барча ижтимоий тизимдаги гурух иштирокчилари билан бир ойна усулида мулоқот қилиш имкониятини беради. Шу билан бирга тизим мурожаатларни автоматик тарзда бўш менежерлар ўртасида тақсимлайди ва жавоб бериш тезлигини оширади, хамда жавобсиз мурожаатлар қолиб кетишининг олдини олади.
Ушбу тизимдан биринчилардан бўлиб «Юлмарт» компанияси бўлди. Компаниянинг “Сифат” йўналиши раҳбари Артемий Семеновнинг сўзларига кўра Одноклассникида хозирги вактгача фойдаланувчилар билан мулоқот автоматлаштирилмаган эди, янги ечим эса жавоб бериш вақтини қисқартиради ва ижтимоий тизимнинг каттарок аудиториясини қамраб олишга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистон ва россиялик олимлар кўча зўравонлигини аниқловчи нейрон тармоқ яратди
Geely Galaxy: 2000 км запасга эга 5 янги модель тақдим этилди
Xiaomi қулоқ тозалаш учун қурилма яратди
Apple ўзбошимчалик билан фойдаланувчи суратларини сканерлай бошлади
Марк Цукерберг энди Facebook ва Instagramʼда фактчекинг бўлмаслигини маълум қилди
Apple iOS 18’да сунъий интеллектнинг роли ҳақида маълумот беради
iOS 18.2.1 чиқарилди: муҳим хатоликлар тузатилди!