09:59 / 19.02.2017
5 639

Билл Гейтс дунёни биотеррорчилик хавфидан огоҳлантирди

Билл Гейтс дунёни биотеррорчилик хавфидан огоҳлантирди

Microsoft асосчиси, миллиардер ва саҳоватпеша Билл Гейтс давлатлар ҳукуматлари инсониятни кутаётган яна бир хавф – биологик террорчиликка қарши курашга маблағлар йўналтиришлари лозимлигини айтди. У бундай фикрни Хавфсизлик бўйича Мюнхен анжуманида билдирди. Бу ҳақда "Business Insider" нашрига таяниб "Кун.уз" ёзмоқда.

Гейтснинг айтишича, замонавий шароитларда ғараз ниятли одамлар хавфли вируснинг, мисол учун грипп ёки чечакнинг қирғин келтирувчи версиясини яратиши мумкин.

Унинг айтишича, "кейинги эпидемиянинг сабаби террорчилик мақсадида биоинженерия усуллари билан хавфли вируслар яратилиши бўлиши мумкин". "Гап шундаки, биз ўзимизга зиён қилган ҳолда, соғлиқни ҳимоялаш чоралари билан хавфсизлик ўртасида яққол алоқа борлигини инкор қиламиз", деб таъкидлаб ўтди Гейтс.

"Эпидемиологлар томонидан яратилган моделлар, бу табиат инжиқлиги бўладими ёки террорчилар ишими, ҳаво орқали тезда тарқалувчи бактериялар бир йилдан камроқ вақт ичида 30 млн дан кўпроқ одамни ўлдириши мумкинлигидан гувоҳлик бермоқда. "Бунинг кейинги йилларда юз беришининг реал имконияти мавжуд", деб хавотир билдирмоқда дунёнинг энг бадавлат одами.

Гейтснинг айтишича, зарарли касалликлар қандай хавф солишига 1918-1919 йилларда испан гриппи эпидемияси мисол бўла олади. Ўшанда бу инфекциядан 50 млн дан кўпроқ одам ҳалок бўлган, бу эса Биринчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлардан кўпроқни ташкил қилган. "Глобал пандемияга тайёргарчилик кўриш, ядровий бостириш ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ ҳолда воқеаларнинг фалокатли ўзгаришидан қочиш каби муҳимдир. Инновациялар, ҳамкорлик ва батафсил режалаштириш бу хавфларни анчагина камайтириши мумкин". деб қўшимча қилди Гейтс.

Унинг фикрича, мавжуд усул ва технологиялар касалликларнинг тарқалиши хавфини анча каайтиришга имкон беради, бироқ бу соҳани молиялаштириш лозим. Гейтс катта кўламли эпидемияларни бартараф этиш учун йилига бир неча миллиард долларгина ажратиш кифоя қилишини, ваҳоланки касалликлар томонидан етказилган зарар юз миллиардлаб долларни ташкил қилиши мумкинлигини айтмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Билл Гейтс дунёни биотеррорчилик хавфидан огоҳлантирди