2016 йилнинг тўртинчи чорагида киберҳужумлар энг кўп АҚШ, Буюк Британия ва Германия ҳудудидан амалга оширилган. Akamai интернет-компанияси олиб борган тадқиқотлар шундай натижа кўрсатди. Бу ҳақда РИА "Новости"га асосланиб Кун.уз хабар берди.
2016 йилнинг охирги чорагида киберҳужумлар умумий сонининг камайиши фонида DDoS-ҳужумлар амалга оширилган IP-манзиллар сони сезиларли даражада кўпайган.
"DDoS-ҳужумлар амалга оширилган асосий мамлакатлар АҚШ (24 фоиз), Буюк Британия (10 фоиз) ва Германия (7 фоиз) ҳисобланади", - дейилади ҳисоботда. Тўртинчи ўринда - Хитой (6,2 фоиз), бешинчи ўринда эса Россия (4,4 фоиз) қайд этилган.
Тадқиқотда 2016 йилнинг илк уч чораги статистикаси ҳам келтирилган. Унда биринчи ўринни Хитой, иккинчи ўринни АҚШ ва учинчи ўринни Туркия, Тайвань ҳамда Буюк Британия эгаллаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди