
Москва вилоятининг Ступино туманида мобил 3D-принтер технологияси ёрдамида Россияда биринчи турар-жой барпо этилди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
«Россия қурилиши тарихида илк бор уй панеллар ёрдамида йиғилмай, тўлиғича чоп этилди. Майдони 38 квадрат метр бўлган бир қаватли уйни чоп этиш компаниянинг Ступинодаги заводи ҳудудида амалга оширилди. Бунинг учун бир суткадан камроқ вақт кетди», — дейилади Apis Cor хабарида.

Маълумот учун, оғирлиги 2,5 тонна бўлган қурилиш 3D-принтери суткасига 100 квадрат метргача фибробетон девор тайёрлаш имкониятига эга. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар