Финляндиянинг Nokia телекоммуникацион қурилмалари ишлаб чиқарувчиси ва Американинг Intel технологик компанияси АҚШ ва Финляндияда 5G технологиясини синовдан ўтказиш ҳамда ривожлантириш лабараториясини очади. Бу ҳақда Кун.уз ёзмоқда.
Шу тариқа компаниялар тижорат бозорида янги симсиз технологиянинг пайдо бўлишини тезлаштиришмоқчи. Қўшма лабараториялар Нью-Жерси штатидаги Мюррей-Ҳилл ва Финляндиядаги Эспоода ишга туширилади.
"5G янги ва ҳаттоки ҳали номаълум "ўйинчи"лар учун кўплаб тижорий имкониятлар яратиш салоҳиятига эга. Бизнинг 5G Solutions Lab қўшма лабараториямиз компанияларни янги имкониялар яратишда бебаҳо ресурс билан таъминлайди", - дейди Mobile Networks Products Nokia бўлими раҳбари Фрэнк Веерич.
5G тармоқлари реал вақт режимида сониясига 10 Гб'дан юқори тезликда ахборот алмашиш имконини беради - бу 4G тармоқларидан 30 карра тезроқ дегани. Халқаро электр алоқа иттифоқи янги стандартни 2020 йилга бориб тадбиқ қилишни режалаштирмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда