date
views 6 551

Skype’нинг "енгиллаштирилган" версияси тақдим этилди

Skype’нинг "енгиллаштирилган" версияси тақдим этилди

Microsoft компанияси Android тизимидаги смартфонлар учун Skype мессенжерининг "енгиллаштирилган" версиясини тақдим этди. Skype Lite номини олган ушбу илова кучсиз смартфонлар ва интернет сифати паст бўлган мамлакатлар учун мўлжалланган. Бу ҳақда TechCrunch'га таяниб Кун.уз хабар берди.

Интернет сифати ёмонлашганда илова ушбу тезликка мослашади ва бунинг натижасида фойдаланувчи хабар ва қўнғироқлар функциясини ноқулайликларсиз ишлатиши мумкин.

Биринчи босқичда илова Ҳиндистонда ишлайди. Илова ҳажми 13 МБ бўлиб, у Android 4.0.3 ва ундан юқори бўлган версиядаги смартфонларда ишлайди. Ҳозирда компания ушбу сервис бошқа мамлакатларда қачон ишга тушиши ҳақида маълумот бермади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Skype’нинг "енгиллаштирилган" версияси тақдим этилди