date
views 5 528

Xiaomi автомобиллар учун антиқа орқани кўриш ойнаси ишлаб чиқаради

Xiaomi автомобиллар учун "ақлли" орқани кўриш ойнаси яратди. Унинг ишлаб чиқарилиши учун маблағларни краудфандинг кампанияси давомида йиғиш мўлжалланган, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.

Ойна видеорегистратор функциясини олади ҳамда тахминий ҳодисалар ҳақида хабар беради. Бу хабарлар ҳайдовчига ўзини рул ортида дадил ҳис қилишга ёрдам беради.

Ойнанинг экрани диагонали 8,8 дюймни, кўрсатиш қобилияти 1920х480 нуқтани ташкил қилади. Унга GPS ва Wi-Fi модуллари ҳамда 4G Netcom адаптери ўрнатилади.

Ойна 6-элементли объективли камера ва OmniVision 1/2.9 сенсори олади. У ёрдамида 1080p / 30FPS сифатдаги видеони ёзиб олиш мумкин бўлади. Камеранинг кўриш бурчаги 160 градусни ташкил қилади. Маълумотларни сақлаш учун 64 Гб ли microSD картаси ишлатилади.

Ақлли ойна ҳаракат полосасидан чиқиб кетиш ва олд томондан урилиш эҳтимолидан огоҳлантиради. Ойнани смартфон орқали бошқариш мумкин бўлади.

"Ақлли" орқани кўриш ойнаси нархи 999 юанни ташкил қилади.
Xiaomi автомобиллар учун антиқа орқани кўриш ойнаси ишлаб чиқаради



Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Xiaomi автомобиллар учун антиқа орқани кўриш ойнаси ишлаб чиқаради