Американинг Google компанияси эгаси бўлган Alphabet Inc. Uber такси хизматига нисбатан судга мурожаат қилди. У мазкур компанияни лидар (лазерли локатор) технологиясини ўғирлашда айбламоқда. Мазкур технология ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилларда қўлланилади, деб хабар қилмоқда Кун.уз нашри.
Хабар қилинишича, Alphabet Inc. муқобил автомобиллар учун технологияларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган Waymo компаниясини ташкил этган. Айни компания Uber ва Google компаниясининг собиқ муҳандисларини лидарни ўғирлашда айбламоқда.
«Фикримизча, ушбу ҳаракатлар Waymo тижорий режалари ва интеллектуал мулкини эгаллаб олиш учун аниқ режа асосида амалга оширилган», — деган Google эгалари.
Тахминларга кўра, Google собиқ ходими Энтони Левандовски компанияни тарк этишидан аввал, Waymo компаниясига тегишли 14 мингдан ортиқ турли чизмалардан яширинча нусха олган. Улар орасида лидар ҳам бўлган, Энтони Uber таркибидаги стартапида ушбу чизмалардан фойдаланган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади