Барча даврларнинг 8 та энг оммабоп мобил телефонлари

  • 25 февраль 2017, 10:30
  • 4 483
  • Технология
  • Барча даврларнинг 8 та энг оммабоп мобил телефонлари

    Уяли телефонлар тарихидаги энг кўп сотилган қурилмалар рейтинги билан танишинг. Уларнинг номлари билан бирга, ушбу моделлардан бутун дунёда жами нечта сотилгани ҳақидаги маълумот ҳам келтирилган.

    8) Samsung E1100 (2009) — 150 миллионта сотилган
    Бир марта олган қуввати 13 кунга етган оддий, қулай ва енгил телефон.

    7) Nokia 5230 (2009) — 150 миллионта
    Nokia инқирози даври бошида, ҳали марка ўз кучини ва мухлисларнинг севгисини сақлаб турган вақтда чиқарилган.

    6) Nokia 6600 (2003) — 150 миллионта
    Nokia’нинг «олтин даври»даги смартфон. Бошида у 600 евро турган ва ўша вақтдаги ўлчовлар бўйича улкан 2,16 дюймли экран, GPRS, Bluetooth, 104 Мгц процессор билан жиҳозланган.

    5) Nokia 1200 (2007) — 150 миллионта
    Биринчи iPhone чиққан йили Nokia фонарли телефонларни яратди ва 150 миллионта нусхани сотди.

    4) Nokia 3210 (1999) — 160 миллионта
    Янги минг йиллик бошида машҳур бўлиб кетган замонавий телефон. Ички антенна, Т9 тезкор ҳарф териш ва «Илон» туридаги ўйинлар тўпламига эга илк мобил телефонлардан бири.

    3) iPhone 6 ва iPhone 6 Plus (2014) — 220 миллионта
    iPhone 6 ва айниқса, iPhone 6 Plus экран ҳажми борасида олдинга ташланган катта қадам бўлди.

    2) Nokia 1110 (2005) — 250 миллионта
    Nokia қўнғироқ қилиш ва SMS-хабар ёзиш мумкин бўлган арзон ва оддий телефон бўлиш билан бирга, ўша вақтдаги энг оддий интерфейсга ҳам эга эди.

    1) Nokia 1100 (2003) — 250 миллионтадан ортиқ
    Бу энг машҳур ёки энг замонавий телефон бўлмаса-да, у 250 миллион кишига мобил алоқадан фойдаланиш қувончини бағишлади ва тарихдаги энг кўп сотилган телефонга айланди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Барча даврларнинг 8 та энг оммабоп мобил телефонлари