
Хитойнинг Xiaomi компанияси селфисеварлар учун янги фойдали аксессуари - Mi Tripod Selfie Stick'ни намойиш этди, деб хабар берди Кун нашри.
Янги жиҳоз смартфоннинг фронтал камерасига съёмкага олишга мўлжалланган монопод ҳисобланади. У зарурат туғилганида триподга (уч оёқли ускуна) айланади.
Маҳсулот алюминий қотишмадан иборат телескопик асос, мобил қурилма учун 360 даражага бурилувчи юмшоқ қисқич, резина даста ва масофадан бошқарилувчи пультга эга. У дастага маҳкамланиб, 10 метргача бўлган масофадан фойдаланилади.
Mi Tripod Selfie Stick ускунаси Android 4.3 KitKat, шунингдек iOS 5 ва ундан кейинги бошқарув остидаги смартфонларга уланади. Йиғилувчи портатив монопод-трансформер 155 грамм оғирликка эга. У қора ва кулрангларда таклиф этилади. Нархи - 13 доллар. Ҳозирча уни фақат Хитой ҳудудида харид қилиш мумкин.






Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар