Seiko Стив Жобснинг машҳур портретидаги соатнинг чекланган сериясини чиқаради

  • 26 февраль 2017, 16:48
  • 3 737
  • Технология
  • Seiko Стив Жобснинг машҳур портретидаги соатнинг чекланган сериясини чиқаради

    Seiko компанияси Стив Жобснинг машҳур портретидаги соатнинг чекланган сериясини чиқаради, деб ёзади Дарё. У фақат Японияда Nano Universe ритейлери билан ҳамкорликда сотилади.

    Савдолар 10 мартда бошланади: биринчи серияда 1982 та нусха, иккинчисида — 300 та бўлади. Бир жуфт соатнинг нархи солиқларни ҳисобга олмаганда 20 минг иена (тахминан 180 доллар)га тенг бўлади.

    Seiko Chariot соати 80-йиллар бошида чиқарилган. 1984 йилда Стив Жобс шундай соатни тақиб, қўлида Apple Macintosh компьютери билан портрет учун суратга тушган, у Time журнали муқовасида чиққан эди. 2016 йилда худди шу соат кимошди савдосида 42,5 минг долларга сотилди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Seiko Стив Жобснинг машҳур портретидаги соатнинг чекланган сериясини чиқаради