09:45 / 27.02.2017
5 060

Facebook’дан ўз ҳис-туйғуларини яшириш йўли топилди

Facebook’дан ўз ҳис-туйғуларини яшириш йўли топилди

Интернетда Facebook’га янгиликлар тасмасидаги постлар остида фойдаланувчилар ҳис-туйғуларини аниқлашга имкон бермайдиган Go Rando браузерлар учун янги функция пайдо бўлди.

Илова ишлаб чиқарувчиларининг билдиришича, ижтимоий тармоқ ҳислар ҳақидаги маълумотни (“лайк”, “вау” ёки “ха-ха” каби) нафақат янгиликлар тасмасини яхшилаш учун, балки рекламани аниқлаш ва маълумотлар билан бошқа ҳаракатлар мақсадида фойдаланади. Масалан, Facebook’нинг реклама мижозлари фойдаланувчилар ҳаддан ташқари дарғазаб бўлиши ёки яхши кайфиятда эканидан фойдаланиб қолишлари мумкин.

Go Rando яратувчиларни алгоритмни чалкаштиришни таклиф этишмоқда: янгилик Facebook’га фойдаланувчининг нейтрал ҳиссиётлари ҳақида маълумотни жўнатади. Агарда фойдаланувчи пост тагида ҳаддан ташқари ижобий ёки салбий фикрларни қолдирса, Go Rando уларни “бир маромга” солиб қўяди.

Бу янгилик Google Chrome браузерида ишлайди. Бошқа фойдаланувчилар учун у ҳақдаги батафсил маълумот ишлаб чиқарувчи блогида жойлаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook’дан ўз ҳис-туйғуларини яшириш йўли топилди