17:30 / 28.02.2017
5 923

Билл Гейтс Windows ва Mac’ни яратишда бошқалардан кўчирганини тан олди

Билл Гейтс Windows ва Mac’ни яратишда бошқалардан кўчирганини тан олди

Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс Windows дастурий таъминоти ҳамда Mac компьютерини яратиш чоғида, у ва Apple асосчиси Стив Жобс бир-биридан нусха кўчиришмагани – уларнинг ҳар иккиси ҳам Xerox PARC илмий-тадқиқот маркази ютуқларидан катта таассуротда бўлганини маълум қилди. У бу ҳақда AMA (Ask Me Anything) саволлар ва жавоблар сессиясида хабар берди.

Гейтснинг тан олишича, Xerox ўша пайтдаги энг яхши график интерфейсни яратишга муваффақ бўлган. Бу у ҳамда Жобсга яхши компьютер ва дастурий таъминот қандай бўлиши кераклигини тушунишга ёрдам берган.

Муҳокамаларда фойдаланувчилар улардан бири ихтиродан нусха кўчирганлиги хусусида ишончлари комил эканини айтиб ўтишган. Шу бир бирга, уларда илҳомнинг умумий манбаси бўлгани ҳақида ўйлашмаганини ҳам маълум қилишган. «Биз интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқни бузмадик. Xerox ўз ихтироси билан бизга шунчаки йўналишни кўрсатди, ҳамда у Mac ва Windows’ни яратишга олиб келди», - дея таъкидлаб ўтди миллиардер.

Бундан ташқари, Гейтс Reddit фойдаланувчиларига ўзининг севимли сериаллари ҳақида ҳам гапириб берди. Маълум бўлишича, у «Кремний водийси», «Тож» ва «Даунтон аббатлиги»ни томоша қилишни яхши кўрар экан. Миллиардер шунингдек кўп одамлар бўладиган жойларда ўзига эътибор жалб қилмаслик мақсадида кенгроқ бош кийимларидан фойдаланишини маълум қилди.

Microsoft асосчисининг қўшимча қилишича, компьютерлар инсонларга ўхшайдиган даврга қадар умр кўришни истаган бўларди. Унинг умид қилишича, техника яқинда маълумотни ўқиш ҳамда уни тушунишга ўрганиб олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Билл Гейтс Windows ва Mac’ни яратишда бошқалардан кўчирганини тан олди