Xiaomi ўз процессорларини ишлаб чиқаришни бошлади

  • 01 март 2017, 08:41
  • 4 146
  • Технология
  • Xiaomi ўз процессорларини ишлаб чиқаришни бошлади

    28 февраль куни Хитойнинг мобил техника ишлаб чиқарувчи компанияси Xiaomi ўзининг мобил қурилмалар учун мўлжалланган биринчи процессорини намойиш этди, деб ёзади «Дарё» нашри.

    Surge S1 чипсети Xiaomi’га тегишли Beijing Pinecone Electronics компанияси томонидан яратилган. Процессор Qualcomm компаниясининг Snapdragon 625 чипсетига рақобатчи сифатида келтирилмоқда. Компания ўзининг янги процессорини биринчи бўлиб Xiaomi Mi 5C янги смартфонига ўрнатади.

    Экспертлар таъкидлашича, бунгача процессорларни бошқа фирмалардан сотиб олган Xiaomi Samsung, Apple ёки Huawei’дан намуна олган. Ушбу компаниялар мобил қурилмалар учун чипсетлар ишлаб чиқариш соҳасида дунёда етакчи бўлган Qualcomm компаниясига боғлиқлигини камайтириш учун ҳам ўз процессорларини ишлаб чиқаришни бошлаган эди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Xiaomi ўз процессорларини ишлаб чиқаришни бошлади