Касперский инсониятни жиддий хавфдан огоҳлантирди

  • 01 март 2017, 07:51
  • 3 922
  • Технология
  • Касперский инсониятни жиддий хавфдан огоҳлантирди

    «Касперский лабораторияси» асосчиси ва раҳбари Евгений Касперский Барселонада ўтаётган Mobile World Congress анжумани чоғида замонавий техника, жумладан интернетга уланган автомобиль ва уйларнинг хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларга тўхталиб ўтди, деб ёзмоқда Terabayt сайти.

    Евгений Касперскийнинг таъкидлашича, сўнгги ойларда «ақлли уй» ва интернет буюмлар тизимларига уюштирилган йирик хуружлар аниқланган. Интернетга уланган ҳар қандай гаджетнинг IP-манзили орқали «ақлли уй»ларнинг ҳолати тўғрисида маълумотларни ўғирлаш, компьютерлар тармоғи бўлган ботнетларга ҳужум уюштириш мумкин.

    Ҳакерлар нафақат видеокамералар, автомобиль, самолёт компьютерлари, балки бугун оммалашётган «ақлли чироқ»ларни, бундан ҳам жиддийроқ хавфсизлик тизимларини масофадан туриб ишдан чиқаришади ва уларнинг устидан назоратни қўлга олишади. Натижада, улар йирик авария, ёнғин ва бошқа турдаги бахтсиз ҳодисаларни сунъий равишда келтириб чиқаришади. «Касперский лабораторияси» тадқиқтоларидан маълум бўлдики, интернетга уланган деярли барча автомобилларнинг рақамли калитларини тайёрлаш ва тизимларини масофадан бошқариш мумкин.

    Ҳакерлар 2016 йилда Украина ва Германиядаги йирик электростанцияларни вирус ёрдамида ўчириб қўйишлари билан боғлиқ хуружлар ҳакерларнинг атом станцияларига ҳам уюштириши мумкинлиги, бу эса фожеали техноген ҳалокатларни келтириб чиқаришидан далолат беради.

    Евгений Касперский ҳакерларнинг хуружини инобатга олган ҳолда, янги кучли платформа яратиш ғоясини илгари сурди. Унинг сўзларига кўра, тўлиқ ҳимояланган тизимни яратиш иложсиз, бироқ замоанвий хуружларга мослаша оладиган турли қурилмалар учун универсаль ҳимоя тизимини яратишнинг имкони бор.

    «Касперский лабораторияси» ҳакерлардан ҳимоя тизимларини ишлаб чиқиш бўйича тажрибали мутахассисларни ишга олади. Касперский ҳар қандай тизимни ишлаб чиқишда, аввало унинг ҳакерлик хуружларига чидамлилигини ҳисобга олиш кераклигини айтди.

    Яна бир қизиқарли далил: Евгений Касперский смартфондан фойдаланмайди. Тадбир бошловчиси ундан фойдаланадиган мобиль алоқа воситасини кўрсатишини сўради. Касперский Sony Ericsson брендидаги эски телефонни қўлига олди. Унинг сўзларига кўра, эски телефондан фойдаланиш унинг учун қулай, бу унга ҳеч қачон панд бермайди. Энг муҳими, у замонавий смартфонлар каби нозик эмас.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Касперский инсониятни жиддий хавфдан огоҳлантирди