19:57 / 02.03.2017
5 637

Қозоғистонда 2020 йилгача 1300 га яқин қишлоқ 20 Мб/с тезликдаги интернет билан қамраб олинади

Қозоғистонда 2020 йилгача 1300 га яқин қишлоқ 20 Мб/с тезликдаги интернет билан қамраб олинади

Қозоғистонда 2020 йилгача аҳоли сони 250 кишидан ортиқ 1291 посёлка тезлиги секундига 20 мегабайтгача бўлган интернетга эга бўлади. Бу ҳақда Digital.report'га таяниб Дарё хабар бермоқда.

Қишлоқларда кенг полосали интернетни жорий этиш учун тегишли инфраструктура билан таъминланган аҳоли пунктларидан оптик толали кабель тортиб келинади. Уларнинг умумий узунлиги 28,5 минг километрни ташкил этади.

Алоқа Fiber to the building технологияси бўйича ташкил этилади, яъни ҳар бир бинога етказилади.

Мамлакат ахборот ва коммуникациялар вазирлигига кўра, режалаштирилаётган лойиҳа қишлоқ аҳоли пунктларини юқори тезликдаги интернет билан таъминлашнинг биринчи босқичи бўлиб, 2020—2025 йилларга мўлжалланган иккинчи босқичда қолган 4 минг қишлоқ қамраб олинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Қозоғистонда 2020 йилгача 1300 га яқин қишлоқ 20 Мб/с тезликдаги интернет билан қамраб олинади