iPhone 8: Apple тезкор қувватлашда янги технологияни қўллайди

  • 05 март 2017, 07:47
  • 3 410
  • Технология
  • iPhone 8: Apple тезкор қувватлашда янги технологияни қўллайди

    Apple’нинг навбатдаги iPhone 8 смартфони ўта тезкор симли қувватлаш функциясига эга бўлиши, бунинг учун компаниянинг бир ёғи Lightning иккинчи томони USB коннектор шаклидаги кабелидан фойдаланиши тўғрисида KGI Securities тадқиқот компанияси таҳлилчиси, айфон телефонлари бўйича «адашмас» мутахассис Минг Чи Куо маълум қилди, деб ёзмоқда Terabayt сайти.

    9to5Mac ҳамда AppleInsider нашрларида ёзилишича, Apple’нинг янги гаджетидаги Lightning маълумот алмашишга мўлжалланган порти бир вақтнинг ўзида бугунги кўпчилик илғор смарфтонларда мавжуд «USB Type-C» туридаги порт вазифасини ҳам бажаради. Шу билан бирга, қувватлашда янги дизайндаги «ўриндиқ» шаклидаги қувват олдиргич ҳам татбиқ этилади. Натижада, фойдаланувчи смартфонни ҳам шнур, ҳам симсиз технология ёрдамида тезкор қувватлаши мумкин бўлади. Куонинг сўзларига кўра, USB-C порти ҳажман катта бўлгани учун Apple iPhone 8’да янгича қувватлаш функциясини нисбатан ихчам бўлган Lightning коннекторида жорий қилмоқда.

    Корпорация фаолиятининг 10 йиллиги юбилейи муносабати билан iPhone 8’нинг буткул янгича дизайн ва илғор жиҳатлар билан бирга тақдим этилиши кутилмоқда. Жумладан, янги айфонда рамкасиз OLED дисплей, шиша дизайнли орқа панел ва тугмасиз олд панел, атрофни 3D кенгайтирилган шаклида кўрадиган сенсор, юз тузилишига кўра тизмга киришга рухсат берувчи биометрик сканер каби инновациялар мавжуд бўлади. Apple’нинг айфоннинг бугунги — 7-авлодини янада такомиллашган, iPhone 7S ҳамда iPhone 7S Plus талқинларида ҳам тақдим этиши ҳам кутилмоқда.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » iPhone 8: Apple тезкор қувватлашда янги технологияни қўллайди