Хитойнинг Xiaomi компанияси кейинги ойда ўзининг навбатдаги флагман смартфони бўлмиш Xiaomi Mi 6 девайсини намойиш қилади. Унинг керамика маҳсулотидан ишлаб корпус версияси ҳам бўлади.
Мазкур смартфон 6 гигабайтли тезкор хотира ва 128 ГБ флэш-хотира билан таъминланади. Бу ҳақда Gizmochina инсайдерига таяниб Terabayt маълумот берди.
Ишончли манбаанинг хабар беришича, Xiaomi флагманни 16 апрелда тақдим қилади ва шу ойдан сотувга чиқаради. Mi 6 жаҳоннинг энг кучли процессори бўлган Snapdragon 835’да фаолият кўрсатади. Шунингдек, унинг 5,2 дюймли дисплейи 2.5D эффектига эга ҳимоя шишаси билан қопланади.
Шунингдек, Mi 6 яқиндагина тақдим қилинган Sony Xperia XZ Premium’да ўрнатилган камера технологиясига эга бўлади. Яъни, гаджет 19 мегапикселли, 1/2,3 дюймли сенсор, лазерли автофокус ҳамда f/2.0 туридаги ёруғлик ўтказувчи оптик прибор билан таъминланади.
Шунингдек, Xiaomi Mi 6’нинг стандарт талқини 4 ГБ оператив, 32 ёки 64 ГБ доимий ички хотирага эга бўлади.
Эксперт ва таҳлилчиларнинг фикрича, флагманларга ҳам етакчи рақибларига қараганда 2 баробар арзон нарх қўядиган Xiaomi компанияси Mi 6’нинг базавий талқинини $290, юқори талқинини $362 доллардан сотувга чиқаради.
Феврал ойи якунида хитойлик ишлаб чиқарувчи Xiaomi ўзининг шахсий процессори бўлмиш Surge S1 процессорида ишлайдиган Xiaomi Mi5C смартфонини намойиш қилган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди