
АҚШнинг T-Mobile мобил оператори рақиби Verizon мижозларига ўзининг ONE тариф режасига ўтган тақдирларида iPhone 7 тақдим этишни ваъда қилмоқда. Бу ҳақда «Коммерсантъ»га асосланиб «Дарё» хабар берди.
Mashable нашрига кўра, 100 доллар миқдоридаги қўшимча тўлов эвазига фойдаланувчилар iPhone 7 Plus смартфонига эга бўлиши мумкин. Хабарда тақдим этиладиган гаджетларнинг хотира ҳажмига аниқлик киритилмаган.
Шу билан бирга, акциянинг бир қатор чекловлари ҳам мавжуд. Биринчидан, смартфонни фақат trade-in (эски маҳсулотни янгисига қўшимча тўлов эвазига алмаштириш) тизимида, шундай хизматни тақдим этадиган T-Mobile дўконларида олиш мумкин.
Қолаверса, алмашувда фақат iPhone 6 ва ундан янги моделлар, шунингдек, Samsung Galaxy 7 ҳамда Samsung Galaxy 7 Edge иштирок этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар